31.5 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат хавфсизлик хизмати, Тошкент вилояти Божхона бошқармаси, Сирдарё вилояти ИИБ ҳамкорлигида Сирдарё ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Қашқадарёдан Тошкент вилояти томон ҳаракатланиб келаётган 1986 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Nexia” автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Текширув натижасида автомобилнинг юкхонасига яшириб қўйилган 4 кг. 534 гр гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Маълум бўлишича, ушбу фуқаро тожикистонлик фуқаро томонидан контрабанда йўли билан юборилган гиёҳвандлик воситаларини хуфя жойларга яшириб, мижозларга сотиш билан шуғулланиб келган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида уни Тошкент шаҳрида яшовчи 1977 йилда туғилган, муқаддам судланган шериги Зангиота туманида кутиб турганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор қидирув тадбирлари доирасида уларнинг яна бир “ҳамкасби”, Қарши шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадонидан 11 кг. 168 гр. гашиш гиёҳвандлик воситаси ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 15 кг. 702 гр. гашиш гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Анвар Иброҳим Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда...

Больше похожих статей

×