11.7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ўзбек шифокорлари Марказий Осиёда илк бор қизилўнгач атрезияси билан туғилган чақалоқларда тиғсиз жарроҳлик амалиёти ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик марказида янги туғилган чақалоқларда кўплаб мураккаб операциялар ўтказиб келинмоқда. Мазкур амалиётларнинг аҳамияти шундаки, улар бола туғилиши билан бажарилмаса, гўдакнинг келгуси ҳаёти хавф остида қолади.

Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик маркази жамоаси

Муассасада худди шундай жажжи беморларнинг икки нафари ўта мураккаб жарроҳлик муолажасидан сўнг соғайиб, ҳаётга қайтди. Уларнинг иккиси ҳам туғма қизилўнгач атрезияси билан дунёга келган. Авваллари бундай операциялар чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилар эди. Бу гал қизилўнгач атрезиясининг торакоскопик амалиёти маҳаллий шифокорлар томонидан илк бор мустақил ўтказилди.

— Айрим чақалоқларда қизилўнгачнинг берк бўлиши, умуман бўлмаслиги ёки ўпкага бориб уланиши каби ҳолатлар учрайди, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Эргашев. — Яқин йилларгача юртимизда қизилўнгач атрезияси билан туғилган чақалоқларни сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Кейинчалик бундай дард билан туғилган гўдакларни операция орқали даволай бошладик. Аммо ўша пайтда бундай амалиётлар кесиш йўли билан бажарилган.

Яқиндан бошлаб Россиянинг Иркутск болалар клиник шифохонаси хирурги Юрий Козлов билан ҳамкорликда қизилўнгач атрезиясини торакоскопик усулда, яъни тиғ теккизмасдан операция қилишни бошладик. Ўтган йилнинг 29 ва 31 декабрь — Янги йил оқшомида худди шу хасталик билан туғилган чақалоқларни операция қилдик. Қарийб 4 соат давом этган мураккаб амалиёт натижаси нафақат беморнинг оиласи, балки биз, шифокорлар учун ҳам жуда муҳим эди. Чунки юқори технологик ноёб операцияни илк бор мустақил амалга оширгандик.

Таъкидланишича, торакоскопик усулдаги хирургик амалиётдан сўнг чақалоқларнинг тўлиқ соғайиши жуда тез кечди. Шу сабабли қашқадарёлик М. Равшанова ва наманганлик Н. Тўйчиева туғма касаллик билан дунёга келган фарзандларини қисқа муддатда бағрига олди.

— Ўғлимга Раҳматулло деб исм қўйдик, — дейди Н. Тўйчиева. — Узоқ давом этган жарроҳлик амалиёти натижасини ҳадик билан кутдик. Эндигина дунё юзини кўрган фарзандининг операция столига ётқизилиши она учун оғир. Бу синов ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Амалиётдан кейин келажакда ҳеч қандай асорат қолмас экан. Қўли енгил шифокорларимиздан миннатдорман.

Профессор Б. Эргашевнинг таъкидлашича, бундай мураккаб касалликларнинг туғуруқдан олдин аниқланиши ундан халос бўлишнинг асосий омилидир. Неонатал хирургиянинг моҳияти шундаки, у хасталикни бола дунёга келган илк кунлардаёқ олдини олади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки,  ўзбек неонатал хирургияси Марказий Осиё давлатларидан, ҳатто Россиянинг айрим ҳудудларидан ҳам юқори савияда экани эътироф этилмоқда.

Хусусан, қизилўнгач атрезиясининг торакоскопик операцияси дунёнинг саноқли давлатларида, фақатгина ўта малакали хирурглар томонидан амалга оширилади.

Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик маркази мутахассислари эса ўтган йилнинг ўзида 6 та ана шундай юқори технологик жарроҳлик амалиётини ўзлаштирди. Бу эса нафақат марказнинг, балки миллий тиббиётимизнинг катта ютуғидир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×