22.4 C
Узбекистан
Среда, 1 мая, 2024

Андижонда портлаш содир бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 11 февраль куни соат 11:30 да Андижон вилояти Шахрихон тумани «Қорақўрпа» МФЙ Чинобод кўчасида жойлашган 3 қаватли “Ziteriya” МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида даслабки маълумотларга асосан ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Юзага келган кинетик зарба натижасида бино деворларига шикаст етган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВВ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапур Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Қаюмов Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнамга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзбекистон элчиси шарафига «Истана»...

Больше похожих статей

×