Ўзбекистон археологиясида ойдин из қолдирган буюк олим, академик, археолог, тарих фанлари доктори, профессор Эдвард Ртвеладзе 80 ёшида вафот этди.
Олим Марказий Осиё минтақаси тарихи ва маданиятининг улкан қатламларини ўрганган, Окс Александрияси шаҳрини кашф этган беназир билим соҳиби Эдвард Ртвеладзе Буюк Ипак йўлининг эски ва янги маршрутларини ўрганиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда ҳамда хорижда 800 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этган. Уни нафақат Марказий Осиёда балки бутун дунёда етук мутахассис сифатида танишган. У Вашингтон, Лондон, Париж, Турин, Никосия, Осака, Киото, Токио, Стокголм, Москва, Цюрих ва бошқа шаҳарлардаги университетлар ва илмий муассасаларда ўз маърузалари билан чиқишлар қилган.
Эдвард Ртвеладзе ёзма манбалар ва хариталардаги маълумотлар, археологик материалларни ўрганиш давомида 2019 йилда академик Кампиртепа — Македониялик Александрнинг йўқотилган Окс Александрияси шаҳри эканлиги ҳақида хулосага келган.
Бу бизнинг таниқли академигимиз раҳбарлиги остида қилинган улкан иш эди. Қарийб ярим асрлик меҳнат — Эдвард Ртвеладзенинг ҳаёти ва меҳнати натижаси — Термизда халқаро археологик-туристик форумида иштирок этган 40 дан ортиқ мамлакатлар олимлари ялпи йиғилишида ишонч билан қўллаб-қувватлашган эди.
Эдвард Ртвеладзенинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинлари, шогирдларига чуқур таъзия изҳор этамиз.