Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор майёр Шоира Исламова маҳалла фаоллари билан биргаликда «Олтинтепа» маҳалласини кўздан кечириш давомида мунтазам оилавий келишмовчиликлар юз берадиган оиладан хабар олдилар. Оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Суҳбат давомида 43 ёшли Н.Г. ва 34 ёшли O.M.лар асабийлашиб, саволларга мужмал жавоб қайтарар эдилар. Яшаш шароитлари ўрганилганда, хоналардан бирининг эшиги қулфлангани аниқланди. Н.Г.нинг синглиси 34 ёшли В.Г.га тегишли хонанинг эшигини очиш илтимосига эса турли баҳоналар айтиб, шубҳа уйғотдилар. Охир-оқибат Н.Г. синглиси В.Г.нинг хонасида гиёҳвандлик воситасини сақлаётганини айтди.
Ходимлар холислар гувоҳлигида уйни текшириб, шкафнинг ичидан қора полиэтилен пакетда гиёҳвандлик воситасини топдилар. Экспертизанинг хулосасига кўра топилган модда 7.7 кг «марихуана» эканлиги маълум бўлди. В.Г. билан ўтказилган якка тартибдаги суҳбат давомида у гиёҳвандлик воситасини шахсий мақсадлари учун сақлаганига иқрор бўлди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми (“Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳар Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори гиёҳвандлик моддаларини сақлаш ҳолатини аниқлади
Топ статей за 7 дней
Подпишитесь на нас
- Advertisement -