- Advertisement -
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, бугун, соат 11:48 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 3-ёнғин-қутқарув қисми диспетчерлик хизматига ташвишли хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзил – Ангрен шаҳар Бунёдкор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро В.Б.га беминнат ёрдам кўрсатишган. У ичимлик сувини чиқариш учун мўлжалланган чуқурлиги 16 метр бўлган қудуқ ичига тушиб кетган кучук боласини олиб чиқмоқчи бўлганида ўзи осилиб тушаётган арқон кутилмаганда узилиб кетиши натижасида қудуққа тушиб кетган.Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро ва кучук боласи қудуқ ичидан олиб чиқилди.