“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” мавжудлигини тасдиқловчи халқаро ISO 37001:2016 ва “Сифат менежмент тизими” мавжудлигини тасдиқловчи халқаро ISO 9001:2015 сертификатларига эга бўлди.
3 февраль куни “CERT International” халқаро сертификатлаштириш органи аудиторлари томонидан «Ўзсувтаъминот» АЖга “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” мавжудлигини тасдиқловчи халқаро ISO 37001:2016 ва “Сифат менежмент тизими” мавжудлигини тасдиқловчи халқаро ISO 9001:2015 сертификатларини топширилди.
— Акциядорлик жамиятимизда коррупцияга қарши курашишга қаратилган 30 дан ортиқ ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу халқаро эътироф этилган сертификатлар корхонамизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириб, халқаро молия институтларининг бизга бўлган ишончини кучайтиришга хизмат қилади, — деди “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров.
“CERT International” компанияси халқаро аудитори Риад Ибрагимов сертификатларни топширди. “Ўзсувтаъминот” АЖга ушбу сертификатларнинг топширилиши сув таъминоти соҳасида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларини олдини олишга қаратилган чоралар кўрилаётганидан, шунингдек, тизимда очиқлик ва шаффолик таъминланаётганидан далолат бериши таъкидланди.