- Advertisement -
Исломобод шаҳридан Лондонга учаётган British Airways самолёти йўловчининг ўлими сабабли Тошкент халқаро аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширган.
Маълум қилинишича, 83 ёшли аёл парвоз вақтида ўзини нохуш ҳис қилган. Тошкентга қўниш вақтида эса вафот этган.
Айни пайтда рейс йўловчилари аэропортда қолмоқда ва қайта парвозни кутишмоқда.