Қонун ҳужжатларида: “Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир” дейилади. Таърифланган ушбу ижтимоий ҳодиса аслида миллат томирига урилган заҳар сингаридир.
ДХХ Тошкент вилояти Бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Ўртачирчиқ тумани филиали мутахассиси фуқаронинг номига Ўртачирчиқ тумани ҳудудида жойлашган уй ва унга туташ бўлган ерларни расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини талаб қилган ҳолда 1 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат бўйича тўпланган материаллар асосида кадастр ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.