Тошлоқ туманида 24 июнь куни Шерозий кўчасида яшовчи фуқаро Д.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йилнинг 02 июнь куни номаълум шахс яшаш уйига келиб, унинг ишончига кириб, озиқ-овқат маҳсулотлари бизнесини бошлаётганлигини айтиб, 10 кунда қайтариш шарти билан жами 13.400 АҚШ доллари пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган. Пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.Ф. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.