Хабарингиз бор, асосий сайловлар орасидаги 5 йиллик муддатда айрим депутатлик ўринлари бўшаб қолади ва бу ўринларга партиялар номзодлари ўртасида яна қайта сайловлар ўтказилади.
Шундай қайта сайловлардан бири кеча Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашига 26-Жарқўрғон округида ўтказилган. Сайлов қонунчилигиа асосан, сайлов куни барча жараёнларни, шу жумладан, овоз санашни ҳам 5 та партиядан кузатувчилар, ОАВ ходимлари, жамоатчилик вакиллари кузатиб туришади.
Бугун Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевнинг телеграм каналида мана бу видео ва унга шарҳ жойлаштирилди. Уни тўлалигича берамиз
Расул Кушербаев: “Сайлов комиссияси аъзоси: «Депутат бўлмай ўлларинг!»
Партия кузатувчиларига қўполлик қилаётган ва депутатларга ўлим йўллаётган ҳолат кеча Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашига 26-Жарқўрғон округидан депутат сайловида бўлиб ўтган.
Бу бошланиши…
Ана сайлов!”
Маҳаллий кенгаш депутатини оддийгина сайлов участкаси раиси шу аҳволда камералар олдида таҳқирласа, бу сайловларга қандай баҳо бериш мумкин?
Яна депутатлар нега 5 йил жим ўтиради, деймиз. Нима қилсин, унинг сайлов комиссиясидаги кузатувчи мақоми “бир тийин“га олинмаганидан кейин, тумандаги катта “наханг”лар депутатлик обрўйини “чақа”га ҳам олмайдида.
Олдинда эса давлат учун муҳим сиёсий воқеа – Президент сайловлари…
Ижтимоий тармоқларда Марказий сайлов комиссияси бу вазиятни ўрганиб, муносабат билдиришидан умидвормиз.