2018 йил Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ от спортига ихтисослашган МЧЖга меҳмонхона, коттежлар, отхона, ветеринария блоки, манеж, очиқ ва ёпиқ турдаги плац қуриш учун 25,4 гектар ер майдони ажратилади.
Лекин, мазкур МЧЖ таъсисчиси амалда ҳеч қандай иш бажармасдан, аксинча ўзининг маклер таниши билан келишган ҳолда ушбу ер майдонини бошқа бир фуқарога 1 млн. 500 минг АҚШ долларига сотишни режалаштиради.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пулдан аванс сифатида 700 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.