21.2 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

“Институтга киритаман”, деб 9 минг АҚШ доллари олаётган аёл ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йил 22 июнь куни ИИВга Ш.Ф., О.Ф. ва Н.Я. ариза билан мурожаат қилиб, унда Тошкент шаҳрида яшовчи “Хосият” исмли аёл Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ш.Ф. ва О.Ф.ни ушбу олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишлик эвазига уларнинг ҳар бирларидан 4.500 АҚШ долларидан жами 9.000 АҚШ доллари талаб қилиб келаётганлигини баён қилишиб, қонуний чора кўришликни сўраган, дейилади ИИВ Ахборот хизмати хабарида.

Мазкур аризага асосан, шу куни, ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари, ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти Қибрай тумани ходимлари ҳамда ДХХ Тошкент вилояти Қибрай тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Х.А. Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги 260-сонли ўрта мактаб биносида ариза муаллифидан талаб қилган 9.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти Қибрай тумани бўлими томонидан фуқаро Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сенат Раиси АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан...

Больше похожих статей

×