Жорий йилнинг 18 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона шаҳар, Бозор йўли кўчасида яшовчи 1994 й.т. фуқаро И.Ш. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли ёни кўздан кечирилганда, унинг эгнида бўлган қора шимининг ўнг томон кичик чўнтаги ичида рангсиз целлофан пакет ва оқ рангли қоғозга ўралган қўнғир рангли, ўзига хос ўткир ҳидли «гашиш» гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига асосан, ушбу модда «гашиш» гиёҳванд моддаси эканлиги ва унинг соф вазни 0,23 граммни ташкил қилишини кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.