Тергов департаменти хабарига кўра, 4 апрель куни соат 19:00 ларда Абдулазиз Ж. Олмазор тумани Беруний кўчасида жойлашган “Mir Cinema” дўкони олдида 17 ёшли Султонхўжа А. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, ёнидаги ошхона пичоғи билан баданининг турли жойларига уриб, тан жароҳат етказган.
17 ёшли Абдулазиз Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (Безорилик яъни совуқ қуролни намойиш қилиб, уни қўллаб) билан жиноят иши қўзғатилди ва процессуал тартибда ушланди.
Тиббий маълумотномада Султонхўжа А.да “қорин олд, иккала курак, чап бел соҳаси, иккала сон ташқи юзаси ва ўнг думба қисмида кесилган” жароҳатлари кўрсатилган. Ҳозирда ушбу жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.