16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Тошкентда ички йўллар таъмири учун ажратилган пулларни “туя” қилган масъуллар ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизмати хабар беришича, Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тумандаги ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган бюджет маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолат аниқланган.

Терговга қадар текширувда буюртмачи Яшнобод тумани ободонлаштириш бошқармаси, бош пудратчи “T.Y.” ва ёрдамчи пудратчи “T.O.” МЧЖ мансабдор шахслари тумандаги 6 та ички йўлни таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда 278 млн сўмлик йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажармасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари маълум бўлган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×