- Advertisement -
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Н.Ж. (аёл) фуқаро Н.га 2020 йил июль ойида туғилган ўғил фарзандини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ушбу ҳолат бўйича Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.