Сурхондарёда Nexia’нинг каналга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

0
65

Сурхондарё вилояти Денов туманида Nexia каналга тушиб кетиши натижасида бир йигит вафот этди, яна бири шифохонага ётқизилди.

Қайд этилишича, 1999 йилда туғилган фуқаро жорий йил 16 март куни соат 16:00 ларда Денов тумани Обод турмуш маҳалласидан ўтган йўлда отасига тегишли Nexia’да ҳаракатланиб кетаётиб, ортиқча тезлик туфайли бошқарувни йўқотган.

Оқибатда 22 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль кўприкнинг темир устунига урилиб, Қорасув каналига тушиб кетган. Ҳайдовчининг ўзи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Машина салонида бўлган йўловчи эса жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Айни вақтда канал устидан ўтган кўприкни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь