- Advertisement -
Навоий шаҳрида фуқаро Х.Т. фуқаро О.нинг ишончига кириб, аслида “Т.” МЧЖга тегишли М.Торобий кўчасида жойлашган 200 кв. метр ер майдонини 150 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлади. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда, у 70 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ушбу ҳолат бўйича Х.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.