8.2 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Калишда қурут тайёрлаганларнинг маҳсулотлари олиниб, йўқ қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

жтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар томонидан қурут тайёрлаш жараёнида сузмани оёқ кийимда (калиш) қораётгани акс этган видео тарқалганди. “Zamon” дастурида кўрсатилган лавҳадан маълум бўлишича, мазкур ҳодиса Самарқанд вилояти Иштиҳон туманидаги Каллахоса қишлоғида содир бўлган.

Уй бекасининг таъкидича, яқинда фарзанд кўргани туфайли сузмани қоришда қўл кучи етмаган. Эри ҳам уйда эмаслиги сабабли оёқ кийим билан қурут тайёрлаган.

Ҳодисани тасвирга олган қўшниси анча вақт Россияда ишлагани туфайли бу ҳолатни ўзига қизиқ деб билгани ва видеога олганини айтди.

—  “Участковой” (маҳалла нозири) билан биргаликда ҳолатни кўрдим. Келин, бу видеодаги сизларми дедим. Бўйнига олди. Нима мақсадда қилдингиз? Мен сизларга тушунтиргандим. Қўшни маҳаллада тоза қилиб тайёрлаб экспорт қиладиган қурутчиларимиз бор. Кучим етмади, деди. У яқинда фарзандли бўлганди. Бу баҳона бўла олмайди. Чунки виждон бўлиши керак, — дейди маҳалла раиси Шаҳобиддин Муҳаммадиев.

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари гигиеник талабларга мос келмайдиган шароитда тайёрланган ушбу қурутларни йўқ қилишган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×