Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни Доҳа шаҳрида ўзига ажратилган қароргоҳда Қатар Давлатининг собиқ Бош вазири, мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди.
Ўзбекистон ва Қатарнинг етакчи компания ва корхоналари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Энергетика, саноат, инфратузилма, туризм, банк-молия соҳаларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидан.
Давлатимиз раҳбари экспертлар гуруҳини шакллантириш ва “йўл харитаси”ни қабул қилиш орқали қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.