11.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

TransferGo пул ўтказмалари хизмати Ўзбекистон бозорига кирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

TransferGо етакчи халқаро онлайн пул ўтказмалари хизмати Ўзбекистондаги фаолияти кенгайгани ҳақида эълон қилди. Энди Европа давлатларида ишлаётган ва яшаётган Ўзбекистон фуқаролари бир неча дақиқада хориждан Ўзбекистон банк карталарига пул ўтказишлари мумкин бўлади. Сиз сўм, АҚШ доллари ёки еврода пул ўтказишингиз мумкин.

TransferGo хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари учун ажралмас воситага айланиши мумкин. Кам комиссиялар, пул ўтказмаларини тезкор етказиб бериш ва рус тилидаги дастур интерфейси туфайли фойдаланувчилар ўз маблағларини ўз мамлакатларига пул жўнатиш хизматлари учун ортиқча тўловларсиз имкон қадар самарали бошқаришлари мумкин.

“TransferGo даги мақсадимиз шунчаки пул ўтказиш эмас. Биз ҳар бир ўтказмада мижозларимизга харажатларни камайтириш ва вақтини тежашга ёрдам беришга интиламиз, уларга машаққатли ишлаган пулларини сақлаб қолишга ёрдам берамиз. Биз мижозларимизнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун кўп меҳнат қиламиз ва доимий равишда такомиллашамиз, шунингдек Европадаги ўзбекларга ўз хизматларимизни таклиф қилиш имкониятидан жуда хурсандмиз”, — дейди TransferGo бош директори ва ҳаммуассиси Даумантас Двилинскас.

Халқаро онлайн ўтказмаларга талаб ҳар йили ортиб бормоқда ва шу қаторда TransferGo мижозларининг  базаси ва у хизмат кўрсатадиган мамлакатлар сони ортиб бормоқда. TransferGo нинг глобал мижозлар базаси яқинда 6 миллион фойдаланувчидан ошди ва Ўзбекистондан ташқари, ҳозирда тез ва тежамкор пул ўтказмалари хизматлари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларда ҳам мавжуд.

“Бу мамлакатларга кенгайиш тасодифий эмас эди. Ушбу бозорларга киришимизни кутаётган мижозларимиздан кўплаб сўровлар олдик. Энди биз уларга қулай ва ишончли тарзда Ўзбекистондаги олувчининг картасига тўғридан-тўғри пул ўтказиш имкониятини таклиф қилишдан мамнунмиз”, — деди TransferGo нинг ривожланиш бўйича менежери Анастасия Фоменко.

TransferGo — реал вақт режимида арзон, тез ва хавфсиз халқаро пул ўтказмаларини таъминловчи глобал онлайн хизматдир. TransferGo 2012 йилда Буюк Британияда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Лондонда жойлашган. Бугунги кунда компания Вилнюс, Истанбул ва Варшавадаги офислари билан Европа, Осиё, АҚШ, Канада ва Лотин Америкасидаги 160 та давлатда тўловларни амалга оширмоқда.

TransferGo асосчиси ва бош директори Даумантас Двилинскас 2017 йилда Форбес журналининг “30 under 30” рўйхатига киритилди ва компания 2018  TechCrunch Europa мукофотларида «Йилнинг энг тез ривожланаётган стартапи» деб топилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×