АОКАда ўтказилган брифингда “Вақф” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров биринчи ярим йиллигида амалга оширилган хайрия ишлари ҳақида маълумот берди.
Шу жумладан:
— Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш мақсадида “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” ўқув курслари дарс хоналарига 11 дона смарт доска учун – 187 000 000 сўм;
— Диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда техник ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 2 393 163 130 сўм;
— Диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган 141 нафар талабаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва тўлов-шартномалари учун – 745 635 000 сўм;
— Масжидлар ва зиёратгоҳларнинг ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 130 000 000 сўм;
— Юртимизда фаолият олиб бораётган 2119 нафар имом-хатибларнинг ҳар бирига бир марталик 5 000 000 сўмдан жами 10 595 000 000 сўм, 192 нафар отинойларнинг ҳар бирига 3 000 000 сўмдан жами 576 000 000 сўм;
— Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 1 195 915 000 сўм, шундан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 407 900 000 сўм;
— Турли хайрия тадбирлари учун – 216 000 000 сўм;
— Вилоят вакилликларининг маъмурий ҳаракатлари учун берилган моддий ёрдам – 70 000 000 сўм миқдоридаги маблағлар сарфланди.