36.7 C
Узбекистан
Среда, 14 мая, 2025

Июльда кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

2023 йил июль ойида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади, аммо бу жазирамалар аномал характерда бўлмайди. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг июль ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланди. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 37-39 даража гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача кўтарилди.

Лекин 3-4 июл кунлари Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига иссиқ пасая бошлади ва ҳафтанинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 31-36 даража бўлган қулай қийматларда сақланди. Ҳатто энг чекка жанубий ҳудудларда ҳам кундузги ҳарорат 39 даражадан юқори бўлмади.

9-10 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади ва ҳарорат кўтарила бошлайди.

Иссиқ об-ҳавонинг чўққиси 11-13 июл кунларига тўғри келади. Кундузи ҳаво ҳарорати 39-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражагача кўтарилади.

Бироқ бу иссиқ давр узоқ бўлмайди. 13 июльдан республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 14 июлдан барча ҳудудларга, бу сафар Кавказдан салқинроқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони 3-5 даражага пасаяди. Ҳароратнинг энг сезиларли пасайиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кузатилади, бу ерда ҳаво ҳарорати 5-7 даражага пасаяди.

Сўнг июль ойининг охиригача ҳароратни қисқа муддатга кўтарилиши кузатилади, лекин синоптиклар ушбу июл ойида аномал иссиқ кутмаяптилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Теҳронда Ўзбекистон — Эрон бизнес форуми ўтказилди

11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов...

Больше похожих статей

×