16.5 C
Узбекистан
Понедельник, 20 мая, 2024

Олий таълимга қабул – кимлар қандай имтиёзга эга?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Қонунчилик таҳлил қилинганида ОТМга кириш учун 20 дан ортиқ тоифадаги абитуриентлар учун турли кўринишдаги имтиёзлар мавжудлиги аниқланди. Уларнинг орасида қўшиқчидан ҳарбийгача тоифалар мавжуд.

1. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари
Бунда тавсиянома икки кўринишда берилади:
1) ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум натижаларга эришган офицерлар, сержантлар ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва Миллий гвардия ходимлари фарзандларига – бунда тавсиянома алоҳида 5 фоизли квота асосида танловда қатнашиш учун берилади.
2) ҳарбий мажбуриятни бажаришда ҳалок бўлган ёки ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларига – тавсиянома тестда қатнашмасдан грант асосида ўқишга қабул қилиш учун берилади.

Ҳар икки ҳолатда ҳам тавсиянома битта ОТМга бир марта кириш учун 3 йилга берилади.

2. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари

  • спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида охирги 4 йилда, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги 1 йилда ғолиб ва совриндор (1 – 3 ўрин) бўлган мактаб, коллеж, техникум, академик лицей битирувчилари жисмоний тарбия ва спорт йўналишларига имтиҳонсиз грант асосида қабул қилинади;
  • мусиқа, рақс, театр, фольклор, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги республика (1-ўрин) ва халқаро танловларда (1 – 3-ўринлар) ғолиб бўлган битирувчиларга ижодий имтиҳонда энг юқори балл белгиланган фандан озод қилинади;
  • республика (1-ўрин) ва халқаро (1–5-ўринлар) шахмат ва шашка турнирлари ғолиби бўлган битирувчилар педагогик кадр тайёрлайдиган ОТМларга имтиҳонсиз грант асосида қабул қилинади.

Халқаро чемпионатлар ғолибларига берилган имтиёз 3 йил, республика даражасидаги ғолибларга берилган имтиёз 1 йил амал қилади.

Фан (тарих, математика, кимё ва ҳ.з.) олимпиадаларининг республика босқичида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчиларга ихтисослик фани бўйича имтиҳонда максимал балл берилади (3 йил амал қилади).

3. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати ҳамда “Мард ўғлон” давлат мукофоти ғолиби бўлган битирувчилар кириш имтиҳонларисиз грант асосида ўқишга қабул қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади,...

Больше похожих статей

×