- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 20 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.