35.9 C
Узбекистан
Вторник, 24 июня, 2025

UzAuto Motors май ойида рекорд кўрсаткичда автомобиль ишлаб чиқарди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,640участниковПодписаться
- Advertisement -

Май ойи UzAuto Motors учун рекорд даражада ишлаб чиқарилган автомобиллар сони билан якунланди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг май ойида компания заводларида 39 мингдан зиёд автомобил ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, ушбу ҳажмнинг 92 фоизи ички бозорга йўналтирилди.

Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш дастури доирасида UzAuto Motors ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш ва модернизация қилиш ишларини давом эттирмоқда. Ишлаб чиқарилган автомобиллар сонини кўпайтириш мақсадида завод 24/7 иш режимига ўтказилди. Заводларнинг ўртача қуввати одатда ойига 30 000 дона автомобил эканлигини ҳисобга олсак, май ойида 25 фоизга кўпроқ автомобиль ишлаб чиқарилган.

Ички бозор талабини тўлиқ таъминлаш мақсадида UzAuto Motors бундан буён ҳам ушбу суръатни сақлаб қолишни давом эттириш ва максимал натижаларга эришишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда UzAuto Motors 327 639 дона автомобиль ишлаб чиқариб рекорд ўрнатди ва бу компанияга МДҲда етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчисига айланиш имконини берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда...

Больше похожих статей

×