23.4 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Ўзбекистон ва Корея: экология, меҳнат ва бандлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг янги даври

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат қўмитаси раиси Чон Хе Чоль бошчилигидаги делегация билан учрашди.

- Advertisement -

Унда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, парламентлараро алоқаларнинг амалдаги ҳолати ва келгусидаги ривожи, шунингдек, Ўзбекистон ва Корея ўртасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда меҳнат ва бандлик соҳаларидаги ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Т.Норбоева Ўзбекистон ва Корея давлатлари ўртасидаги сиёсий мулоқот изчил давом эттирилиши зарурлигига урғу берди. Жумладан, меҳнат миграцияси, яшил энергетика, рақамлаштирилган инфраструктура соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш юзасидан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу борада ҳуқуқий, ташкилий ва институционал имкониятларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Чон Хе Чоль Корея Республикаси Ўзбекистонда бир қанча йирик инвестициявий лойиҳаларни олиб бораётгани, хусусан, Орол минтақасида тоза ичимлик суви ресурсларини тиклаш ва экологик муаммоларнинг бошқа оқибатларини юмшатиш борасида ҳамкорликдаги инновацион лойиҳаларни янада кенгайтирилишидан манфаатдор эканини билдирди.

Шунингдек, Чон Хе Чоль мамлакатимизда бўлиб ўтган муҳим сиёсий тадбир, референдумнинг муваффақиятли ўтгани билан табриклаб, икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик алоқалари йил сайин мустаҳкамланаётганига тўхталди.  

Шу билан бирга, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан воз кечилгани ва болалар меҳнатига қўйилган тақиқ халқаро майдонда юксак эътироф этилаётгани, расмий иммиграция ишларини янада фаоллаштириш ва кўламини ошириш борасида бир қатор режалар қилинаётганини таъкидлаб ўтди.

Мулоқот давомида томонлар парламентлараро алоқаларни янги даражага олиб чиқиш, нафақат меҳнат муносабатлари ва экология соҳасида, балки бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирди.

Manba:UzA

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×