- Advertisement -
Uzbekiston Airways ЭМИТТ Истанбул 2023 кўргазмасида иштирок этмоқда 2023-йилнинг 12-15-апрел кунлари “Uzbekiston Airways” AЖ Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган “ЭМИТТ Истанбул 2023” халқаро Шарқий Ўрта ер денгизи туризм ва саёҳат кўргазмасида иштирок этмоқда.
Унда дунёнинг 110 та давлатидан 400 га яқин қатнашчилар янги тенденсияларни аниқлаш, яқин алоқаларни ўрнатиш, ҳамкорлик шартномалари тузиш, ўзаро тажриба алмашиш ва жаҳон туризмидаги сўнгги янгиликлардан маълумот олиш мақсадида иштирок этмоқда.