33.5 C
Узбекистан
Четверг, 10 июля, 2025

Ўй-жойли бўлиш ҳуқуқи ҳимоя қилишнинг конституциявий кафолатлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Инсон ҳуқуқлари буйича умумжаҳон декларацияси, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва бошқа ҳужжатларда “уй-жойли бўлиш ҳуқуқи” инсоннинг ажралмас ҳуқуқлари қаторига киритилиб, бу унинг муносиб даражада ҳаёт кечиришига хизмат қилади. Ўзбекистонда ҳам инсон ҳуқуқлари соҳасида қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилган ва уй-жойли бўлиш ҳуқуқини учинчи шахсларнинг тажовузидан ҳимоя қилишга қаратилган қатор чораларни амалга оширилмоқда.

Уй-жойли бўлиш ҳуқуқи инсоннинг бошқа ҳуқуқлари билан ўзаро боғлиқ. Биринчи навбатда, уй эгасининг ўз уйидан мажбурий чиқариб юборилишит ёки уйининг бузилишидан ҳимояланиш ғуқуқи. Иккинчидан, уй-жойи, шахсий ҳаёти ва оилавий сирларига учинчи шахсларнинг тажовузидан ҳимояланиш ҳуқуқи. Учинчидан, эркин яшаш жойни ва турар жойни танлаш ҳуқуқи. Ушбу ҳуқуқларнинг ҳар бири инсон ҳуқуқлари қаторига киритилган ва давлат томонидан ҳимояланади ҳамда уларга тажовуз қилиш юридик жавобгарликга тартиш учун сабаб бўлади.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 47-моддаси иккинчи қисми билан уй-жой мулкдорларига нисбатан 2 турдаги муҳим конституциявий кафолат белгиланмоқда: суд кафолати ва уй-жойдан маҳрум этилганда тенг қийматда компенсация олиш кафолати. Суд кафолати уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи суд қарорисиз маҳрум этилишига йўл қўйилмаслигини англатади.

Тенг қийматда компенсация олиш деганда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қийматли мол-мулк берилиши ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланиши ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда қопланишини тушунишимиз зарур.

Демак, энди давлат исталган тадбиркор ёки фуқаронинг мулкини “снос” баҳонасида бузишига йўл қўйилмайди. Давлат эҳтиёжи учун олиниши кўзда тутилган ҳудудлар эса мулк эгаси рози бўлган ва компенсация тўлиқ қоплаб берилгандан кейингина бузилиши мумкин.

2021 йил давомида Ўзбекистонда давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан 3 мингдан ортиқ мулкдорга жами 1 трлн 37 млрд сўмдан ортиқ компенсация маблағлари тўланган. 2022 йилда эса ушбу йўналишдаги компенсациялар учун бюджетдан 500 млрд сўм ажратилган.

Хорижий давлатлар, хусусан МДҲ, Мексика, Нидерландия, Финляндия, Австрия, Швеция, Швейцария, Испания, Португалия, Бельгия, Колумбия, Пакистан, Эран, Корея Республикаси ва бошқаларнинг конституцияларида инсоннинг ушбу ҳуқуқлари кафолатланган.

Янгиланаётган Конституциянинг мазкур қоидалари инсоннинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқини руёбга чираш учун замин яратади, уй-жойнинг дахлсизлигини таъминлайди, эртанги кунга ишонч ва фаровон ҳаёт кечириш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Сахипжамал Джолдасова,

эксперт, юридик фанлари доктори, доцент

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иккиламчи бозорда ёнилғида ҳаракатланувчи автомобиллар нархи кўтарила бошлаган бўлса, электромобиллар нархи пасаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025-йилнинг июнь ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг...

Больше похожих статей

×