25.3 C
Узбекистан
Четверг, 10 июля, 2025

Янги таҳрирдаги Конституцияда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори муносиб турмуш кечириш учун етарли бўлиши кафолатланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳонда юз бераётган ўзгаришлар ва иқтисодиётнинг глобалллашуви мамлакат олдига аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш борасида турган муҳим ижтимоий-иқтисодий стратегик вазифалар ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этишни тақозо қилмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда бундай ижтимоий муаммолар сирасига ишсизлик, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда ишчининг меҳнатига яраша муносиб иш ҳақи бериш кабиларни таъкидлашимиз мумкин.

Айнан янги таҳрирдаги Конституциянинг 42-моддасига киритилаётган ўзгаришлар ҳамда янги нормалар бевосита юқорида таъкидлаб ўтилган муаммолардан бири бўлган инсоннинг муносиб ҳаёт кечириши, касб-фаолиятини эркин танлаши, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай иш жойларида меҳнат қилиши, иш фаолияти давомида унга нисбатан ҳеч қандай камситишларга йўл қўйилмаслиги ҳамда қонун билан белгилаб қўйилган энг кам иш миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи олиш ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланмоқда.

Мазкур моддага киритилаётган яна бир муҳим янгилик меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда белгиланишидир. Айнан шу норма келажакда биринчидан, муносиб турмуш даражасини белгилайдиган чегарани ишлаб чиқишга, иккинчидан, истеъмол саватчасини амалиётга тадбиқ этишга туртки бўлади. Чунки, жамиятда инсоннинг яшаш фаолиятини бир маромда сақлаб туриш учун маълум истеъмол нормаларига риоя қилиниши талаб этилади. Бу нормаларни жаҳон тажрибасида синовдан ўтган “истеъмол саватчаси” кўрсаткичи ўзида акс эттириб, битта шахс ёки оила учун муайян вақтга (аксарият ҳолатларда бир ой учун) керакли бўлган маҳсулотлар ва хизматлар қийматини пулдаги ифодаси ҳисобланади.

Шунинг учун 42-моддага киритилган нормаларни амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда “истеъмол саватчаси”, “камбағаллик кўрсаткичи”, “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори” ёки “минимал истеъмол харажатлари” га янада ойдинлик киритилишига, улардан кундалик ҳаётимизда фойдаланишга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда минимал истеъмол харажатлари бир кишига бир ойга 2022 йил учун 498 000 сўм, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 000 сўм этиб белгиланган. Бироқ истеъмол саватчаси ҳамда камбағаллик чегараси кўрсаткичларини ҳисоблаш методологияси ҳали тўлақонли ишлаб чиқилмаган.

Яна бир муҳим киритилаётган ўзгариш бу “ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтиришни тақиқлаш” ҳисобланади. Бу нормани Конституция даражасида кафолатланиши биринчидан, жамиятимизда аёлларга бўлган эътиборни бир муҳим кўриниши бўлса, иккинчидан, аёлларни эркаклар билан бирга тенг ҳолда ишлашига шароит яратиш, учинчидан, аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича асосланган ташкилий тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда меҳнатга лаёқатли аёлларнинг иш билан бандлигини оширишга ҳуқуқий кафолат бўлади.

Хулоса сифатида 42-моддага киритилаётган нормаларни амалиётга жорий этилиши келажакда давлат мулкчилик шаклидан қатъий назар улар томонидан берилаётган меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдорини мунтазам ўрганиб боради ва зарур ҳолларда унинг миқдорини ошириб боради. Бу эса ўз навбатида меҳнат қилаётган барча инсонлар учун, хоҳ у давлат ишида бўлсин хоҳ хусусий соҳада хизмат қилсин, қатъий назар унинг иш маошини адолатли бўлишига, олаётган иш ҳақи инсоннинг муносиб ҳаёт кечиришига етишини Конституция орқали кафолатланмоқда.

Нодирбек Расулов

Иқтисодиёт фанлари доктори.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иккиламчи бозорда ёнилғида ҳаракатланувчи автомобиллар нархи кўтарила бошлаган бўлса, электромобиллар нархи пасаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025-йилнинг июнь ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг...

Больше похожих статей

×