24.8 C
Узбекистан
Понедельник, 12 мая, 2025

Давлат бюджети очиқлиги ва шаффофлиги

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,550участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборатдир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиб-таомиллари очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади

Фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.Фуқароларнинг ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг бюджет жараёнида иштирок этиши тартиби ва шакллари қонун билан белгиланади.

Маҳаллада мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этиш бўйича айрим мурожаатларга тегишли мансабдор шахслар томонидан “режага киритилди, молиялаштириш бўлса бажарамиз” деган жавоблар берилиши ҳеч кимга сир эмас. Ушбу жавобларни олган фуқаролар маҳалладаги муаммоларни ечимини йиллаб кутиб турарди.Шундай ҳолатларни кескин равишда олдини олиш мақсадида янги таҳрирдаги Конституциямизга
бюджетга оид алоҳида янги модда киритилмоқда.

Энг аввало, давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиб-таомиллари очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга оид нормалар ҳам киритилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг бюджет жараёнида иштирок этиш тартиби ҳам пайдо бўлди. Яъни ташаббусли бюджет — аҳолининг ташаббусларини ҳисобга олган ҳолда бюджет маблағларининг муайян бир қисмини сарфлаш бўйича уларнинг бевосита иштирокида қарорлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишини кузатиш амалиёти жорий этилди.

Ушбу амалиёт орқали аҳоли ўзини қийнаётган муаммолар, шу жумладан маҳалладаги муаммолар (йўллар, болалар майдончалар ва ҳ.к.) бюджетга киритиш ва уларни тезлик билан ҳал қилиш имкон яратилди.

Конституцияга киритилаётган мазкур ўзгартиришлар давлат бюджетини шакллантириш, уни даромад ва харажат қисмларини белгилаш, ижросини таъминлашда фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш, уларга бу жараёнда кенг ва фаол қатнашиш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун тегишли ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар ва кафолатлар яратишга имкон беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×