31.5 C
Узбекистан
Среда, 8 мая, 2024

Ўзбекистон-Словения ҳамкорлиги кенгаймоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
- Advertisement -

     Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон ва Словения ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форум ўз ишини бошлади. Словения бизнес вакиллари Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан кўп йиллардан буён самарали ҳамкорлик қилиб келмоқдалар. Айниқса, кейинги йилларда бу ҳамкорликни янада ҳам юқори босқичга олиб чиқиш ҳаёт тақозосига айланмоқда.

     Бугунги бизнес форумда  Словения томонидан жами бўлиб  13 корхона вакиллари иштриок этишиб, Ўзбекистон бозорларига ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда ва ўз навбатида,  мамлакатимиздан ҳам Словения учун харидоргир товарлар    айирбошлаш юзасидан музокараларга киришдилар.

    “Словения билан ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик мамлакатимиз учун Европа бозорларига кенгроқ йўл очади-дейди Ўзбекистон бизнес саноати кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Нодир Мираҳмедов. Ҳамкорлигимиз фармацевтика саноати, логистика, туризм, қурилиш материаллари,енгил саноати маҳсулотлари ва яна бир қанча соҳаларни қамраб олган. Ўз навбатида улар ҳам биздан пластмасса, полипропилен маҳсулотлари, хўжалик товарлари ва яна бошқа маҳсулотларни харид қилишга эҳтиёжманд.”

    Словения ўз жойлашув ҳудудига кўра халқаро доирадаги агро кўргазмаларни ўтказишда ҳам тажрибага эга. Бугунги анжуманда иштирок этаётган “Pomurski sejem” компанияси вакилининг таъкидлашича, улар 60 йиллик тажрибага эгадирлар. Уларда харидорларга қулай шароит яратилади. Янги ишбилармон доиралар вакиллари Европанинг турли нуқталарига маҳсулотларини чиқариш, янги шартномалар имзолаш, анжуманга ташриф буюрувчи харидорлар сонини  кўпайтриш имкониятига эга бўладилар. Бугун пойтахтимизда иш олиб бораётган анжуман ҳам ана шу тажрибаларни Словениялик ишбилармонлардан ўзлаштириш ва янги режалар тузишга қаратилган. Анжуманнинг иккинчи қисмида Словениялик ишбилармонлар ва 130 га яқин маҳаллий тадбиркорлар яккама-якка тарзда мулоқотни давом эттирдилар.

                                                                                                            Ўлжабой Қаршиев

                                                                                                            

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахда кўпкари ўйинида дрон учирган эркак жиноий жавобгарликка тортилди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида кўпкари ўйинида дрон учирган эркак жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...

Больше похожих статей

×