23.1 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Сенат раиси Хитой элчиси билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хонимни қабул қилди. Икки мамлакат раҳбарларининг чуқур ўзаро англашув ва яқин муносабатлари Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатларнинг дўстона ва стратегик характерини белгилаб бергани алоҳида таъкидланди.

Т.Норбоева Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар ривожланиш чўққисида экани, ҳамкорлик ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилганини алоҳида қайд этди.

Ўз навбатида Цзян Янь Ўзбекистон раҳбариятига билдирилган юксак ишонч ва дипломатик миссияни муваффақиятли амалга ошириш учун қулай муҳит яратилгани учун миннатдорлик билдириб, бундан кейин ҳам Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.

Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик, шу жумладан, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Томонлар давлатлараро муносабатларни ривожлантиришда парламентлар ролини оширишга қаратилган конструктив ёндашувни ҳамда юқори даражадаги келишувлар ижроси устидан парламент назорати таъминланишини тўлиқ қўллаб қувватлашини билдирди. Парламентлараро ҳамкорлик гуруҳини фаоллаштириш ҳамда иккала давлат парламент делегацияларининг мунтазам ўзаро сафарларини йўлга қўйиш борасида якдиллик билдирилди.

Учрашув якунида Цзян Яньнинг давлатимиздаги дипломатик миссияси давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қўшган ҳиссаси эътироф этилиб, келгусида ҳам икки давлатнинг ўзаро муносабатларини ривожлантиришда тизимли ҳамкорлик давом эттирилиши таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...

Больше похожих статей

×