27.7 C
Узбекистан
Понедельник, 7 июля, 2025

2017-2022 йилларда мамлакатимиз саноати ривожида қандай ижобий натижаларга эришилди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертларининг таҳлилига кўра, 2017-2022 йилларда саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 21,1 фоиздан 26,7 фоизга ошган. Бу даврда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги ўсиш суръати 141,3 фоиздир. Бундай барқарор ўсиш ЯИМда саноатнинг улуши ортишига олиб келди.
Ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи жадал суръатлар билан ривожланиб, ўсиш суръати ўтган давр мобайнида 147,4 фоизни ташкил этди. Бундан ташқари, электр, иссиқлик ва газ таъминоти тармоғи (139,2 фоиз), шунингдек, тоғ-кон саноати (130,4 фоиз) жадал суръатларда ривожланди.

Ўзбекистон саноатининг 83,2 фоизини ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи ташкил этади. Бу юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хомашёни қайта ишлаш даражасини ошириш, замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган тармоқларни ривожлантириш комплекс дастурлари ҳаётга татбиқ этилаётгани натижасидир.

Ўрта ва юқори технологияли тармоқлар улушининг 52,7 фоиздан 61,7 фоизга ошгани ҳам саноат таркибидаги сифат ўзгаришларидан далолат беради. Бу ички бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам харидоргир бўлган юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами ошгани далилидир.

Масалан, портландцемент ишлаб чиқариш шу даврда 1,3 баробар, қўрғошинли аккумуляторларни ишлаб чиқариш 1,4 баробар, автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш 2,5 баробар, енгил автомобилларни ишлаб чиқариш – 2,3 баробар, совутгич ва музлатгичларни ишлаб чиқариш 3,7 баробар ошган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×