21.3 C
Узбекистан
Среда, 1 мая, 2024

Мутахассис: Қалбаки дори воситалари оригинал дори нархига нисбатан арзон бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Эътибор қилган бўлсангиз, истеъмолчиларнинг аксарияти кўп ҳолларда харид қилинаётган товарга нисбатан оригиналми, қалбакиси эмасми, дея шубҳа билан қарайди. Ҳатто, дори воситаларига нисбатан ҳам.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуни 3-моддасига кўра, қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюм таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган дори воситаси ва тиббий буюмдир.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази бўлим бошлиғи Шоира Назарованинг сўзларига кўра, қалбакилаштириш ҳам товар номига (савдо номи), ҳам женерик дори воситаларига тегишли бўлиши мумкин. Бунда, таркибида тегишли ёки тегишли бўлмаган ингредиентлар киритилган, фаол моддалар бўлмаган ёки етарли бўлмаган ҳамда сохта қадоқланган маҳсулотларни кузатишимиз мумкин. Уларни эса лаборатория таҳлил натижалари бўйича сифатли ёки сифатсизлиги аниқланади ва тегишли хулоса берилади.

– Шу боис, дори воситасини харид қилаётганда эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар бор, – дейди Ш.Назарова. – Жумладан, қалбаки дори воситалари дорихоналарда оригинал дори нархига нисбатан арзон бўлади. Маҳсулот қадоғидаги ҳарфлар ва рақамлар ноаниқ, тасвирлар хира ва картон қутининг ўзи юпқа ва шаклини яхши ушламайди. Серия, рақам, штрих-код, ишлаб чиқариш санаси тушуниб бўлмайдиган даражада ноаниқ бўлади. Қўллаш йўриқнома варағи босмахонада босилмаган, худди нусхаланганга ўхшайди. Қадоқдаги ва дорининг ўз қолипидаги ишлаб чиқарилган сана ва сақлаш муддатлари бир-бирига мос келмаслиги мумкин.

Харид қилаётган дори воситасида юқорида санаб ўтилган белгилар сизни шубҳалантирса, дорихона томонидан мазкур дори воситасига тегишли мувофиқлик сертификатини сўранг. Агарда бундай сертификат мавжуд бўлмаса, ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотга мурожаат қилишингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентнинг икки туманида 7 соат «свет» бўлмайди

1 май куни Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Учтепа тумани электр таъминотидан вақтинчалик узилади.  “Тошкент шаҳар электр тармоқлари”нинг маълум қилинишича, истеъмолчиларга...

Больше похожих статей

×