- Advertisement -
Туркмангаз” давлат компаниясининг маълум қилишича, 2023 йил 21 январдан эътиборан Туркманистон Ўзбекистонга газ беришни қайта тиклади.Аввалроқ, 12 январь куни «Галканиш» газ конида авария ҳолати қайд этилган ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш тўхтатилган эди.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон «Дарялик» газ ҳисоблаш тармоғи орқали кунига 16 млн куб метр табиий газни Туркманистондан импорт қилаётган эди. Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Туркманистон Ўзбекистонга 3 ойда 1,5 млрд куб метр газ етказиб бериши ҳақида хабар берган эдик.