14 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Маъмурий ислоҳотлар-давр талаби

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқига қилган мурожаатномасининг биринчи йўналишида Ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилиниши, олдинлари эътибордан четда қолиб, “йўқ бўлиб кетиш” арафасида бўлган соҳаларни “оёққа турғизиш” учун олти йил давомида янги вазирлик ва идораларни ташкил қилишга тўғри келганлиги, шундай қилишга мажбур эканлигимиз, акс ҳолда ҳозирги ютуқларимизга асло эриша олмаслигимизни уқтириб ўтди.

Дарҳақиқат қисқа вақт ичида бир қатор йўналишларда яъни Мактабгача таълим, уй-жой коммунал, “маҳаллабай” ишлаш, инвестиция, давлат хизматлари, давлат-хусусий шериклик соҳаларида катта натижаларга эришдик. Мамлакатимизни 2017 — 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилиниб ҳаётга тадбиқ этилди.

Тарихан назар соладиган бўлсак, бугунги кунда ҳар томонилама ривожланган давлат бошқарувларида ҳам ўз фаолиятини босқичма-босқич амалга ошириш жараёнида давр тақозоси билан камчиликларни олди олиниб борилиши натижасида ютуқларга эришилган.

Мамлакатимиз келажагини ўйлаб мақсад сари қилинган сай-ҳаракатлар эвазига иқтисодий, ижтимой, сиёсий, ҳуқуқий, маданий, умуман, қайси соҳаларни олмайлик, ижобий натижаларга эришдик десак, муболаға бўлмайди. Бироқ, давлат бошқарувини Марказлашиб кетиши натижасида муаммолар ҳам йўқ эмас эди. Вазирлик ва давлат қўмиталарининг бир-бирини такрорлаши, Агентликларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши, ортиқча бюрократияни кучайиши, баъзи ҳукумат топшириқларининг сансалорликларга дуч келиши, бундан ташқари ортиқча куч ва резервларни сарфланишини олди  олинадиган бўлди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
21 декабрдаги “Янги ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон Фармонининг
11-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи доирасида 2023 йил 1 январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сонини 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сонини 25 тадан 21 тагача қисқартириш бўйича таклифи маъқулланиши белгиланди.

          Янги ҳукуматни шакллантиришда Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар Қонунчилик палатасидаги масъул қўмита, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланганидан кейин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг      98-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Президентининг фармони билан Ҳукумат аъзолари тасдиқланди.: Барча соҳалар бўйичавазирлар тайинланиб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали уларнингижтимоий келиб чиқиши ва фаолияти билан халқимиз танишиб чиқишга муяссар бўлишди.

Фуқароларимизнинг фикр ва мулоҳазалари, мунозаларидан кўриниб турибдики, юртимизда олиб борилаётган ҳар қандай сиёсий жараёнларга улар бефарқ эмас. Бу ўз навбатида жамоатчилик назоратини кучайишига олиб келмоқда. Чунки ҳар бир ислоҳотларнинг замирида давлат ва жамиятимизнинг асосий манбаи бўлмиш азиз ва мукаррам қилиб яратилган инсон қадр-қиммати ва унинг эртанги турмуш тарзининг янада такомиллашиши учундир. 

Президентиимзнинг талаби бўйича давлат вакиллари ўзининг ҳалол меҳнати, оддийлиги, халқсеварлиги, самимийлиги ва фидойилиги билан одамларимиз меҳрини қозониши керак. Энди вазирларнинг сиёсий масъулияти оширилиб, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётига оид муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бевосита вазирлар иштирокида коллегиал ҳал этилиши, ҳар бир вилоятдаги муаммоларни ечиш учун ҳар ойда жойига чиққан ҳолда, “Ҳукумат куни” ўтказилиши йўлга қўйилиши билан бир қаторда, вазир ҳар йилнинг бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот бериши уларнинг зиммасидаги мажбуриятга айланади.

    Энг асосийи қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқиши очиқчасига айтиб ўтилди. Бу талаблар нафақат раҳбарият ёки масъул мансабдош шахслар, балким барча давлат хизматчиларининг шиорига айланиши лозимдир.

   Чунки, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида Давлат фуқаролик хизматининг асосий принципларига эътиборни қаратадиган бўлсак, қонунийлик, адолатлилик, халққа хизмат қилиш; давлат органларининг ва мансабдор шахсларнинг жамият ҳамда фуқаролар олдида масъуллиги; инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; холислик, профессионаллик ва копетентлик; давлат фуқаролик хизматига киришда Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг тенг хуқуқлиги; давлат фуқаролик хизматчиларининг хуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши   қатъий белгилаб қўйилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-447-сон Қарорининг
3-бандига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланиши белгиланди. Бундан ташқари, мазкур қарорда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан функциялар ягона реестрини электрон тарзда юритиш имконини берадиган «Давлат функциялари» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими юритилиши ҳамда вазирлик тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилиши назарда тутилган.

   Янги Ўзбекистон шароитида замонавий талабларга жавоб берадиган ихчам давлат бошқаруви тизимини шакллантириш, қарор қабул қилиш ва масалани кўриб чиқиш жараёнларини соддалаштириш орқали давлат органлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятини натижадорликка йўналтириш, шунингдек, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури ижросини таъминлаш учун дастур-ул амал бўлади.

                                                                         Аброр Бердиев

                                                                     Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда

10 мартдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8...

Больше похожих статей

×