22.6 C
Узбекистан
Среда, 24 апреля, 2024

Хайр-саховат ишлари давом этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, депутатлар, электорат вакиллари ва партия фаоллари томонидан “Меҳр-саховат улашиш” акцияси ташкил қилинди.


“Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг ҳолатини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман”, деган эди давлатимиз раҳбари аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида. Шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам аномал совуқ ҳаво ҳукм сурмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай эл хизматига доимий камарбаста бўлаётган соҳа вакилларининг беминнат меҳнати таҳсинга сазовордир.

Акция доирасида фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда ўз хизмат вазифаларини астойдил бажараётган ободонлаштириш бошқармаси, йўл патрул хизмати ходимларига, турли соҳа вакилларига, аҳолига иссиқ қаҳва улашилди. Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгаши депутати Сеитмамат Алимов ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган оилаларга меҳр улашиш мақсадида катта қозонларда ош дамланиб, хонадонларга тарқатилди. Шундай синовли кунларда халқимиз миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат ва олийжаноблик фазилатларини улуғлаган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда, уларга беминнат кўмак беришда бирдамлик ва оғизбирчилик намунасини кўрсатмоқда.

Партия фаоллари ушбу саъй-ҳаракатлари билан ҳар қандай шароитда ҳам эл ташвишини ўз ташвиши деб биладиган инсонларга ҳамиша ёрдамга тайёр эканликларини амалда исботламоқда. Бу каби хайр-саховат ишлари Оролбўйининг барча туманларида давом этяпти.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Наманганда археологик ёдгорликларни бузиб, уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирида Наманганда...

Больше похожих статей

×