26.2 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи айрим талаблар бекор қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

«Балиқни қайта ишлаш корхоналари учун санитария қоидалари» тасдиқланди.Ушбу санитария қоидалари ва нормаларининг асосий мақсади — балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналарнинг жойлашуви, санитария-техник ҳолатига, шунингдек, ишлаб чиқаришда меҳнат шароитларига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талабларни белгилаш орқали балиқ маҳсулотларининг юқори сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади.

Ушбу янги талаблар билан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи айрим талаблар олиб ташланди.Жумладан, дезинфекция воситалари сақланадиган хоналарнинг микроиқлимига бўлган талаблар, техник цехлар ва ишлаб чиқариш цехлари орасида камида 100 м масофа бўлиши, ишлаб чиқариш биноларининг баландлиги 4-8 метр атрофида бўлиши бекор қилинди.

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидаги санитария-гигиена талаблари белгиланди.Эндиликда маҳсулот ифлосланишининг олдини олиш, қайта ишлаш вақтини камайтириш ва хом ашё ҳамда тайёр маҳсулотнинг ўзаро ифлосланишининг олдини олиш учун корхона конвейер типида қурилиши зарур.

Балиқни қайта ишлаш корхонасининг (цех) хўжалик, маҳаллий, ёмғир сувларидан ҳосил бўладиган оқавалари умумий канализация тармоғига тозаланган ҳолда чиқарилиши керак.Ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичлари технологик занжирнинг алоҳида босқичлари билан кесишмаслиги керак.Балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехлари техник маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган цехлардан тўлиқ ажратилиши ва алоҳида кириш жойлари ва маиший хоналари бўлиши керак.

Балиқни қайта ишлаш корхоналарига зарур бўлган қўшимча хом ашё, озиқ-овқат маҳсулотлари гигиеник ва эпидемиологик хавфсизлик талабларига жавоб бериши керак.Барча саноат, маъмурий ва ички бинолар вентиляция (табиий, механик қўзғатувчи ёки аралаш) билан таъминланиши керак.Шунингдек, саноат ва маиший оқава сувларни тегишли тозалаш ва зарарсизлантирмасдан сув омборларига тушириш тақиқланиши белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади

“Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-163-сон 19.04.2024 й) қабул қилинди....

Больше похожих статей

×