21.6 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Энергетика вазирлиги: автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика бўйича аномал совуқ ҳарорат давом этаётганлиги сабабли қувурларда газ босимининг кескин пасайиши кузатилмоқда.
Шу муносабат билан табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Шу мақсадда айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди.Шунингдек, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизель ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади, шу жумладан, захиралар ҳисобидан.

Ҳурматли ватандошлар, ҳаво ҳарорати кескин совиган шу кунларда имкон қадар жамоат транспортларидан фойдаланишингизни, зарурат бўлмаганда, уйда қолишингизни ҳамда хонадонингизда электр энергияси ва табиий газдан тежамкорлик билан фойдаланишингизни илтимос қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади Энергетика вазирлиги расмий мурожаатида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент шаҳри туманларининг айрим ҳудудларига бугун табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш...

Больше похожих статей

×