13.4 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Прокурор томонидан Тажимуратовга 18 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаш сўралди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро вилояти суди биносида Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан 22 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича суд жараёни ўз ишини давом эттирмоқда.
Аниқланишича, Даулетмурат Тажимуратов Конституцияга киритилаётган тегишли ўзгартиришлар бўйича норозилик митингини ўтказиш бўйича Жўқорғи Кенгесга расман мурожаат қилган. Унинг мурожаатига асосан митинг 5 июль куни ўтказилиши керак бўлган.

Суд мажлисида гувоҳ ва айбланувчиларнинг кўрсатмалари ва намойишлар бўлиб ўтган кунларда тасвирга олинган видеоматериаллар таҳлил қилинмоқда. Хусусан, оммани тинчлантириш мақсадида ишлатилган қуроллар ва уларнинг таъсир кучи ҳамда қуролларни қўллашдан олдинги огоҳлантиришга оид ҳолатлар ҳам ўрганилмоқда.

Нукус воқеалари бўйича судда прокурор Тажимуратовга 18 йил, Қаллихановага 11 йил, Турдановга 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини сўради Бошқа судланувчиларга нисбатан 9 йилдан 3 йилгача бўлган турли муддатлар, икки судланувчига эса озодликни чеклаш жазоси тайинланиши сўралган.

Омбудсман матбуот хизмати хабарига кўра, суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари иштирок этмоқда. Олинган маълумотларга кўра, жараёнлар белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз...

Больше похожих статей

×