- Advertisement -
Республиканинг шимолий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида эса ёғингарчилик кутилади. Ёғинлар ёмғир-қор кўринишида бўлади.
Ҳаво ҳарорати шимолда -3 -8 даража совуқ, жанубда +5 +10 даража илиқ атрофида бўлади. Бошқа ҳудудларда эса +2 +7 даражагача илиқ кутилади.Жойларга туман тушади. Тоғларда кучли қор ёғиши мумкин.
Юқоридаги видеода кун давомида турли муддатларда ёғинли булутлар оқимининг (кўк ранг) республикадан босиб ўтиши мумкин бўлган эҳтимолий прогнози тақдим этилган.