38.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 13 июля, 2025

Ўзбекистонда суғурта хизматлари ҳажми бир йилда 74% га ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Бунда энг юқори ва энг паст кўрсаткич қайси ҳудудларда кузатилгани маълум қилинди.Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида суғурта хизматлари ҳажми 5,4 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 74,1 % га ошган.

Ҳудудлар бўйича суғурта хизматлари ҳажми энг кўп Тошкент шаҳрида ўсган. Ушбу ҳудудда хизмат ҳажми 3 710,5 млрд сўмга етган. Бунда энг паст кўрсаткич Жиззах вилоятида кузатилган бўлиб, ҳудуднинг хизмат ҳажми 64,1 млрд сўмни ташкил этган.

Қуйида республикада қайд этилган суғурта хизматлари ҳажми билан танишишингиз мумкин:

— Қорақалпоғистон – 245,4 млрд сўм

— Фарғона вилояти – 166,8 млрд сўм

— Тошкент вилояти – 149,9 млрд сўм

— Андижон вилояти – 146,2 млрд сўм

— Бухоро вилояти – 145,9 млрд сўм

— Наманган вилояти – 143,8 млрд сўм

— Қашқадарё вилояти – 133 млрд сўм

— Самарқанд вилояти – 130,5 млрд сўм

— Хоразм вилояти – 126 млрд сўм

— Навоий вилояти – 118,3 млрд сўм

— Сурхондарё вилояти – 70,2 млрд сўм

— Сирдарё вилояти – 65,5 млрд сўм

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1-ярим йиллигида Ўзбекистон суғурта бозори 2,7 трлн сўмни ташкил қилганди.

Шунингдек, бу йилдан Суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилади. Ўзбекистонда энди якка тартибдаги тадбиркорларга мева-сабзавотларни суғурта полисисиз экспорт қилиш имконияти берилади. Ундан ташқари, тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинади

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×