12.7 C
Узбекистан
Пятница, 1 ноября, 2024

Шаҳар ва туманлар 5 та тоифага ажратилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 декабрь куни “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб Республикамиз шаҳар ва туманлари 5 та тоифаларга ажратилди. Туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар берилади. Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари қуйидаги тоифаларга киритилди:

Фарғона шаҳри – 1-тоифага;Бувайда тумани, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари

2-тоифага;Қувасой шаҳри, Бешариқ, Бағдод, Данғара, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Ўзбекистон, Учкўприк ва Фарғона туманлари

3-тоифага;Фурқат тумани

4-тоифага;Сўх ва Ёзёвон туманлари

5-тоифага.2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача солиқ солишнинг қуйидаги табақалаштирилган тартиби жорий этилади:

5-тоифадаги туманларда, шу жумладан Фарғона вилоятининг Сўх ва Ёзёвон туманларида рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлар:

– фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз;

– юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

Шунингдек, 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган ЯТТлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади.

2023 йил 1 январидан: Сўх ва Ёзёвон туманларида, шунингдек 4-тоифадаги туманлар қаторига кирган Фурқат туманида рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:

– банкларнинг кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация;

– банклар кредитларининг 75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” (OCOP) ташаббусини илгари сурмоқда

Тошкент, 2024-йил. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) танлаб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг (САП) барқарор қиймат...

Больше похожих статей

×