Об-ҳаво кескин ўзгариб кучли қор ёғиши ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган 2023 йил 4 январдаги 65-сон бюллетенига кўра, соат 00:00 да А-373 “М-39 Гулистон – Бўка – Ангрен – Қўқон – Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг 228-253 километрлари оралиғида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
Йўлсозлар томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда кўрилган тезкор чора-тадбирлардан сўнг соат 10:00 да довондан ҳаракатланувчи барча турдаги автотранспорт воситалари учун икки томонлама ҳаракат тўлиқ қайта тикланди. Ўз навбатида барча автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб ҳаракатланишини сўраб қоламиз.