24.5 C
Узбекистан
Четверг, 16 мая, 2024

Самарқанд шаҳарнинг республика бўйсинувига ўтказилишидан нима фойда? Ким бундан манфаат кўради?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд ва Наманган шаҳарларига республика бўйсинувидаги шаҳарлар мақоми бериладиган бўлди. Бу ҳақдаги таклиф Президент Шавкат Мирзиёев томонидан парламентга қилган мурожаатида илгари сурилди.

Агар бу таклиф амалга ошириладиган бўлса, Самарқанд ва Наманган шаҳарларининг янада ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиларди. Ҳара иккала шаҳар вилоятга эмас, балки худди Тошкент каби тўғридан-тўғри республика бўйсинувига ўтади. Бу яхшими ёки ёмон? Бошқача айтганда, бундан ким манфаат кўради?

Юртдошларимиз шаҳарларнинг мақоми ўзгариб, алоҳида бошқарув тизимига эга бўлиши ҳақидаги хабарни эшитгач, ижтимоий тармоқда, ўзаро суҳбатларда турли фикрлар билдира бошлашди. Ушбу янгиликнинг моҳиятини тушунмаганлар томонидан “бу ўзи нима дегани?”, “ортиқча ташвиш нимага керак?” қабилидаги саволлар ҳам ўртага ташланди.

Келинг, Самарқанд шаҳри мисолида алоҳида бошқарув қадимий кентга нима бериши хусусида мулоҳаза юритиб кўрайлик. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, янги бошқарув тизимига ўтишнинг нафақат шаҳар учун, балки вилоят учун ҳам кони фойда. Мавжуд шароитда вилоят ҳокими ва умуман, ҳокимликнинг асосий эътибори вилоят марказига қаратилган бўлади. Самарқанд туризм шаҳри, зиёратчилару юқори мартабали меҳмонлар оёғи узилмайдиган маскан, вилоятнинг ўзига хос “юзи” ҳисобланади. Шунинг учун вилоят ҳокими ва тегишли мутасаддилар шаҳарга, унинг ободлиги ва кўркамлигига катта эътибор қаратади. Уларнинг асосий вақти ана шу ишларга кетади ва натижада қишлоқ туманларидаги юмушлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси диққат марказидан четда қолиб кетади.

Бундан ташқари, Самарқандда пул кўпроқ, хилма-хил мансаблар мавжуд ва янги келган вилоят ҳокими борки, амалдорларни алмаштириб, уларнинг ўрнига ўзи “муносиб” деб билганларни тайинлайди. Солиштирайлик, агар туманларда ер сотгани учун асосан “зам ҳокимлар” қўлга тушаётган бўлса, Самарқандда вилоятнинг собиқ ҳокими қурувчиларга вилоят марказидан ер сотганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган эди. Унинг ҳокимликдаги иш хонасида турган сейфдан ўта катта миқдорда пул чиққан эди…

Энди Самарқанддек азим шаҳарни “қўлидан чиқарган” вилоят ҳокими бутун диққат-эътиборини қишлоқ туманларига қаратади. Янги иш ўринларни яратиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, туманларга инвестициялар жалб қилиш, қурилиш ва ободончилик ишлари кўламини кенгайтириш ва кўплаб бошқа юмушлар шулар жумласидандир. Натижада талабчан вилоят ҳокимининг доно раҳбарлиги остида қишлоқ туманларининг ривожланиши учун янги имкониятлар вужудга келади.

Янги бошқарув тизими Самарқанд шаҳрининг “миллионлик шаҳар” мақомини олиш жараёнини тезлаштиради. Ўтган йили давомида шаҳар 2022 йил бошида атрофидаги аҳоли пунктлари ҳисобидан кенгайтирилиши натижасида ана шундай мақомга эга бўлади ва таркибида бешта туман ташкил этилади дейилган эди. Аммо бир йил ўтди ҳамки, кутилган янгиликдан дарак йўқ. Катталаримиз катта масалада шошилди чамаси, керакли тайёргарликсиз катта ваъдалар берилганди.  

Энди янги бошқарув тизимига ўтишдан аввал аҳоли сони миллионга етказилади ва бунинг учун ўтган йили эълон қилинган режа амалга оширила бошланади. Натижада Самарқанднинг нуфузи, инвестициявий жозибадорлиги ортади, саноат ўсиши, турли соҳалар, хусусан хизмат кўрсатиш тармоғининг  ривожланиши натижасида кўплаб янги иш ўринлари яратилади.

Бошқарувнинг янги шароитида шаҳар ҳокими ва бошқа идораларининг роли ва мавқеи ортади. Шу вақтгача шаҳардаги барча асосий ишларни вилоят ҳокимлари бошқариб келарди. Вилоят ҳокимига ёқмаган, бирор соҳада ўз мавқеи борлигини кўрсатишга уринган шаҳар ҳокими кўп ишламасдан, ўз ўрнини бўшатиб беришга мажбур бўларди.

Энди эса шаҳарга эътибор қаратиши учун ҳокимга катта имкониятлар пайдо бўлади. Самарқандчасига айтганда, ҳамма гап сариштада. Шаҳар ҳокими туманларнинг беш нафар ҳокимидан ишни талаб қила олишга қодир, дунёқараши, фикрлаш доираси кенг ҳақиқий раҳбар бўлмоғи лозим. Фақат бир соҳани биладиган, шаҳар ҳаётидан бехабар, қанчалик тепада бўлмасин, иш хонаси (кабинети)дан чиқмаган “яхши одам” бундай шаҳарга биринчи раҳбар бўла олмайди. Самарқандга шаҳарнинг пасту баландидан яхши хабардор бўлган, талабчан ва шу билан бирга одил ва халқпарвар ҳоким керак. 

Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказилиши туфайли республикамизда аҳоли сони бир миллион ва ундан юқори бўлган шаҳарлар сони учтага етади ва нафақат бу икки шаҳар, балки бутун мамлакат нуфузига ижобий таъсир қилади.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев  БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Учрашув аввалида Владимир Воронков...

Больше похожих статей

×