29.9 C
Узбекистан
Четверг, 16 мая, 2024

Uzbekistan Airways авиакомпанияси тўртинчи Airbus 321neo ҳаво кемасини қабул қилиб олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -


Куни кеча 17-декабр куни Uzbekistan Airways томонидан харид қилинган тўртинчи Airbus 321neo ҳаво кемаси “Тошкент” аэропортининг маҳаллий авиайўналишлар терминалига келиб қўнди. Aвиация анъаналарига мувофиқ, янги ҳаво кемаси ўт ўчириш машиналари ёрдамида сув аркаси билан кутиб олинди.
УК32105 рўйхатга олиш рақамини олган самолёт Airbus заводларидан бири жойлашган Гамбург шаҳридан (Германия) 6 соату 30 дақиқа ичида тўғридан-тўғри Тошкентга етиб келди. Ҳаво кема Узбекистан Airways экипажи Муроджон Ғуломов ва Владислав Aргов бошқарувида олиб келинди.Янги лайнерни терминалда Транспорт вазирлиги вакиллари, авиакомпания ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, авиаспоттерчилар кутиб олишди.


Uzbekistan Airways A321neo ҳаво кемасини узоқ масофага ҳамда маҳаллий авиақатновларда экплуататция қилади. У 188 йўловчига мўлжалланган. Самолётнинг максимал учиш вазни 97 тонна ва 6850 км бўлган масофагача парвоз қилиши мумкин.
Янги ҳаво кемаларини харид қилиш йўналишлар тармоғини кенгайтириш ва йўловчиларни ташиш ҳажмини оширишга ёрдам беради. Aвиакомпания ҳаво кемалари паркини унификациялаш “Uzbekistan Airways ” AЖ да трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”да белгилаб берилган. Uzbekistan Airways янги йўналишларни очишни, Европа ва Осиё мамлакатларига аввалги машҳур бўлган йўналишларни қайта тиклашни режалаштирмоқда. Aвиакомпания ҳаво паркини янги A321neo ҳаво кемалари билан тўлдириш эса ушбу амалга ошириладиган йўналишларда яхши ёрдам беради.

  • Ҳар бир авиакомпания учун асосий устувор вазифа, шубҳасиз, ўз авиапаркини кенгайтиришдир. Uzbekistan Airways ҳам бу йўналишда изчил ишлар олиб бормоқда. Биз Airbus билан узоқ вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келамиз ва йўловчиларимиз манфаати учун имзоланган истиқболли шартномаларни қўллаб-қувватлаймиз. Биз ушбу компаниянинг самолётларидан 20 йилдан ортиқ вақтдан бери фойдаланиб келмоқдамиз ва яқин келажакда яна янгиларини сотиб олиш устида ишлашни давом эттирамиз. Жорий йилнинг ўзида трансформация дастури бўйича сезиларли ютуқларга эришилди. 2022-йилда ташилган йўловчилар сони авиакомпания тарихида рекорд кўрсаткичга етди ва авиа паркни янги A321neo lp ҳаво кемалари билан тўлдириш эвазига бу мақсадга эришдик десак, муболаға бўлмайди, — Илҳом Маҳкамов “Uzbekistan Airways ” AЖ бошқарув раиси.
    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрида Uzbekistan Airways ва Airbus ўртасида Airbus оиласига тегишли 12 та янги ҳаво кемасини (жумладан, A320NЕО ва A321NЕО) 2029—2030-йилларда етказиб бериш шарти билан сотиб олиш бўйича навбатдаги шартнома имзоланган эди.
    Тадбир давомида иштирокчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари янги авиалайнер ва унинг техник хусусиятлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Тадбирда фуқаро авиацияси соҳаси ходимларининг фарзандлари ҳам иштирок этиб, уларга ушбу янги ҳаво транспорти жуда манзур бўлди. Уларнинг юз-кўзларидан келажакда учувчи бўлишни ёки авиация соҳасида ишлашни орзу қилганини кўриш мумкин эди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Миллий гвардия ходимлари бозорда қулупнай сотувчилар билан жанжаллашди

Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси “Фарҳод” деҳқон бозорида қулупнай сотувчилар билан содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди. Маълумотларга кўра, 15...

Больше похожих статей

×