18.3 C
Узбекистан
Вторник, 30 апреля, 2024

Аёлларга эътибор -жамиятга эътибор

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Оила деб аталмиш муқаддас Ватанда истиқомат қилувчи ҳар бир инсон бир-бирлари билан ахлоқий, ҳуқуқий, руҳий, иқтисодий алоқалар воситасида мулоқотга киришишади. У яшаш учун меҳнат қилади, моддий эҳтиёжларини қондириш мақсадида саъй-харакатини амалга оширади. Дарвоқе, жамиятимиз асоси бўлмиш оила институтини ривожлантириш, оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ушбу даргоҳларда вояга етаётган ўғил-қизларни етук қилиб камол топтириш учун барча чора-тадбирлар кўриляпти.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ўтиш даврида туб ўзгариш, албатта оилавий муаммоларни ҳал қила бориш билан “ўзбек модели”нинг устувор хусусиятлари шундан иборат бўлдики, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, унинг олдида нафақат иқтисодий тараққиёт масалалари, балки миллий давлатчилик асосларини, асрий қадриятларни қайта тиклаш, халқнинг ўзлигини англаши ҳамда ғурурини уйғотиш вазифаси турар эди. Шу билан бирга, истиқлол ғояларини амалга ошириш учун мутлақо янгича фикрлаб, янгича иш юритадиган шахсларни тарбиялаш асоси ўзбек оилаларини вужудга келтириш зарур эди.

Демак, ўтиш даврида “ўзбек модели”нинг ўзига хос жиҳатлари: жамият ҳаётининг барча соҳалари билан алоқадорликда, яъни иқтисодий муносабатларни тубдан ислоҳ қилиш билан бирга давлат қурилиши, жамиятни демократлаштириш, мулкдорлар синфини  ва хусусан ўрта синфни шакллантириш, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда энг муҳими янги оила институтини барпо этиш орқали маданий мерос ва миллий маънавиятни юксалтириш билан боғлиқ кенг қамровли ҳаёт соҳаларини тўлиқ қамраб олганлиги билан характерланади.

Демократик ҳуқуқий давлат қуриш учун давлат ва ижтимоий-иқтисодий институтлар тизимини ислоҳ қилиш—бу узоқ давом этадиган, узлуксиз муаммолар ва қийинчиликлар билан боғлиқ жараён бўлиб, унинг муваффақияти, биринчи навбатда, аҳоли онги ва фикрлаш тарзининг ўзгариш суръати, яъни оилада шакллланиши ҳамда кишилар онгида миллий ва умумбашарий қадриятлар қанчалик мустаҳкам ўзлаштирилаётганлигига боғлиқдир.

Оиланинг ўзаги бўлмиш аёлларга алоҳида эътибор берилишини қайд қиламиз. Чунки, йилдан йилга кичик ва ўрта бизнес, фермерлик ва касаначилик ҳаракати, қўшма корхоналар фаолиятларида эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам муносиб ўрин эгаллашмоқда. Зеро, асосий Қомусимизнинг 18 ва 46 моддаларида хотин-қизларнинг барча соҳаларда эркаклар билан тенг ҳуқуқли эканликлари эътироф этилган. Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди.

Ўзбекистон тарихида илк маротаба парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, парламентдаги хотин-қизлар сони қарийб 32 фоизга етди ва дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди. Бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга, партияларда 44 фоизга, олий таълимда 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етди. Давлат органларида турли соҳаларда ишлайдиган хотин-қизларимиз бугун жамият тараққиётининг таянчига айланди деса муболаға бўлмайди.

Шу сабабли ҳам бугунги кунда хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилиши, оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш борасидаги миллий механизм муваффақиятли тарзда ишлаб турибди.Оилалар- маҳаллалар таянчи,  ватан ичидаги ватан! Унда юрт келажаги вояга етади. Шунинг учун мамлакатимизда оилаларга, бола тарбиясига алоҳида эътибор берилади. Ҳадисларда ҳам ҳар бир муслим ва муслималарга илм фарз қилинганлиги бежизга айтилмаган. Аёлларимиз қанчалик илмли, маърифатли бўлса оилада соғлом муҳит яратилади. Бу ўз навбатида фарзандларимизнинг комил инсон бўлиб етишида катта туртки бўлади.  Мамлакатимизда аёлларга берилаётган бу қадарли эътибор бутун жамиятга эътибор наъмунасидир.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш эса оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир. 

Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий — ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йилдаги “Хотин қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа масъул вазирлик ва идораларга «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги вазифаларни устувор равишда амалга ошириш юклатилди.

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;

томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиши учун кўмаклашиш;

уларни тадбиркорликка жалб қилиш;

моддий ёрдам кўрсатиш;

турар жой ижараси учун компенсация тўлаш;

ижтимоий уйларга жойлаштириш ва уларнинг уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашиш;

тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиш каби бир қатор масалалар белгиланди.

Шу мақсадда туман прокуратураси 2-секторида ташкил қилинган реаблитация марказига ҳуқуқшунослар, психологлар, тиббиёт ходимлари бириктирилди.

Хонадонларга уйма-уй кириб уларнинг муаммоларини ўрганиш натижасида аёлларни ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таьминланган, ногиронлиги бор, жиноят содир этганлар, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган тоифаларга ажратилиб, уларнинг аниқ манзилли рўйхатлари шакллантирилди. Маҳаллалар раислари, мутахассис профилактика инспекторлари, отинойилар ва маҳалла фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари тузилиб, улар томонидан ҳар бир оиладаги хотин-қизларни турмуш тарзи ўрганилиб, имкон қадар маънавий ва моддий ёрдам бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари Хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари бўйича  Мирзо Улуғбек туманида кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилди. Маҳаллаларда  ҳуқуқий билимлар куни ҳамда ўтказилаётган сайёр қабулларда адлия, прокуратура, ИИБ, психологлар, диний ташкилот вакиллари иштирокида турли мавзуларда ўтказилаётган семинарлар,  давра суҳбатлари ва учрашувларда қонунчиликдаги янгиликлар, қўшимча ва ўзгартиришлар, ҳуқуқий масалаларда савол-жавоблар ва очиқ мулоқотларда четдан кириб келаётган ёт ғояларнинг салбий оқибатлари тўғрисидаги тушунтиршлар хотин-қизларимизнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онг ва маданиятини оширишига олиб келмоқда.

Аёлларимиз жамиятнинг гултожиси, уларни хўрлашга, камситишга ҳеч қачон йўл  қўймайлик, улар бизнинг оналаримиз, қизларимиз шундай экан уларни қўллаб-қувватлашда нафақат давлат органлари балким ҳар биримизнинг муқаддас бурчимизга айланиши ва оила соҳиблари ҳам эътибордан четда қолмасликлари лозим бўлади.

Аброр Бердиев,

                                            Мирзо Улуғбек тумани адлия

бўлими етакчи маслахатчиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...

Больше похожих статей

×