20.5 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳар куни қўшимча 450 тонна бензин ишлаб чиқармоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи қиш мавсуми бошланиши билан АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқариш ҳажмини 50 фоиздан кўпроққа оширди. Агар жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида корхонада кунига ўртача 800 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, 14 декабрь ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 1 минг 250 тоннага етказилди.


Заводнинг ишлаб чиқариш қувватларини мақсадли янгилаш ҳамда Санег нефт-газ компанияси томонидан жалб қилинган инвестициялар туфайли қайта ишлаш ҳажмини оширишга эришилди. Умуман олганда, Санег ФНҚИЗни модернизация қилиш учун 400 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтириб, йил давомида хомашёни қайта ишлаш тезлигини икки бараварга, 1 миллион тоннадан 2 миллион тоннагача ошириш ниятида.

Бундан ташқари, АИ-92 бензин ишлаб чиқариш ҳажми ҳам оширилди. Ҳар куни камида 500 тонна шу маркали маҳсулот савдоларга қўйилмоқда. Завод директори Ҳабиб Латипов бугунги кунда корхонанинг барча ресурслари аҳолини ҳамёнбоп ёқилғи, хусусан, бензин билан таъминлашга қаратилганини таъкидлади.

– Яқинда аксиз солиғининг бекор қилиниши бозорга сезиларли таъсир кўрсатди ва талаб ҳам сезиларли даражада ошди. Биз ноябрь ойида корхонанинг иш ҳажмини мослаштириб, куз-қиш мавсумининг максимал даври яқинлигини англаган ҳолда ўзгартирган эдик. Қолаверса, завод технологик жараёнлар бўйича ҳам янги босқичга кўтарилди. Бугунги кунда замонавий технологияларни қўллаш туфайли хомашёни аралаштиришда самарали параметрларини белгилаб олдик. Барча тайёр бензин маҳсулотлари эркин бозор нархини шакллантириш мақсадида биржа орқали сотилмоқда, – деди Ҳ.Латипов.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...

Больше похожих статей

×